Research Focus2023
БИТИШМА КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ
Тадқиқотнинг максади ўткир битишмали ичак тутилишида оптимал хирургик даволаш ва битишма касаллигини профилактика қилиш усулларини такомиллаштиришдир. Кузатувда 76 та бемор бўлиб улар икки гурухга бўлиб урганилди. Биринчи гурух беморлар анъанавий усулда ва иккинчи гурухга такомиллашган хирургик ва профилактика усуллари қўлланилган. Кузатувдаги беморларнинг 63% да адгезиолизис, 20% ичаклар резекцияси , 17% илео ва еюностома(иккитасида) шакллантирилган. Таккослаш гурухи беморларида яъни такомиллаштирилган хирургик ва битишмаларнинг профилактика усулларини қўлланилиши операциядан кейинги асоратларни икки мартагача камайтиради.
Сведения
- Журнал
- Research Focus
- Опубликовано
- 2023 · Т. 2, № 2
- Источник
- cyberleninka.ru
- Язык
- Казахский
- Издатель
- Ветеринария ИТИ ва “Илм-фан ва инновациялар академияси” МЧЖ