МЕВА МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ, САҚЛАШ ВА СОТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
Мақолада мева маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва сотиш жараёнларини ягона қиймат занжири асосида ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатлари таҳлил қилинган. Тадқиқот Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган 2025–2026 йилларга оид амалий лойиҳалар ва мевачиликни ривожлантириш режалари маълумотларига асосланган. Мева боғлари ва токзорларни интенсивлаштириш, янги экспортбоп навларни жорий этиш, томчилатиб суғориш, рақамли мониторинг, кўчатчилик инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга чиқариш имкониятлари ўрганилган. Таҳлил натижалари мевачиликда иқтисодий самарадорликни ошириш фақат ҳосилдорликни кўпайтириш билан эмас, балки маҳсулотни сақлаш муддатини узайтириш, сифатини сақлаш, логистика ва сотув каналларини такомиллаштириш билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Мақолада мева маҳсулотлари қиймат занжирини интеграциялаш, совутиш ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли савдо платформаларидан фойдаланиш ва экспортбоп навлар улушини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Сведения
- Журнал
- Innovatsion iqtisodiyot
- Опубликовано
- 2026 · Т. 10, № 10, С. 16-22
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 3030-315X
- Издатель
- Karshi State Technical University
- Аффилиации
- Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази