АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Абу Райҳон Беруний (973–1048) илмий меросини ўрганишишлари Европада XIX асрда бошланди. ХХ асрнинг ўрталариданолимнинг йирик асарларининг ўзбек ҳамда рус тилидаги таржималариЎзбекистонда ҳам нашр этила бошлади ва бу ишлар ҳозиргача давомэтмоқда. Лекин шунинг баробарида XXI асрда IT технологияларнингтараққий этиши ва турли соҳаларга жадал кириб келиши фан тарихи,жумладан, берунийшуносликни ҳам четлаб ўтмади. Бугунги кундааниқ фанлар тарихи бўйича дунёда амалга оширилган ишларнижамлаб, тадқиқотчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир нечтасайтлар тузилган. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидагиШарқшунослик институтида ҳам республикадаги берунийшуносликнинг келажакдаги ривожи учун зарур бўлган маълумотларбазасини шакллантириш мақсадида heritageofberuni.uz сайти яратилди.Бу сайтнинг мавжуд сайтлардан фарқли жиҳати – унга дунё қўлёзмафондларидан йиғилган 200 га яқин қўлёзманинг инглиз тилидагиилмий тавсифи киритилган. Тавсиф жараёнида Буюк Британия,Германия, Голландия, Туркия, Эрон ва Ҳиндистон кутубхоналаридагиБеруний асарлари қўлёзмаларининг ўзига хос жиҳатлари аниқланди,уларнинг электрон нусхалари Институт фондига олиб келинди вамахсус коллекцияси яратилди.
Сведения
- Журнал
- Meros
- Опубликовано
- 2024 · Т. 2, № 12, С. 66-79
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-9017
- Издатель
- Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences