Увайсий девони қўлёзмаси ва нашрлари матний қиёсида аниқланган дастлабки янгиликлар: ЖАҲОН ОТИН УВАЙСИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 245 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ
Мумтоз адабиётимизнинг асосий қисми қўлёзма матнлардан ўринолган. Уларни тадқиқ этиш, илмий истифодага киритиш бойтарихимизнинг бизга номаълум саҳифаларини ёритишда, матн ваталқиндаги хатоларни холисона тўғрилашда манба ўлароқ хизматқилиши билан беқиёс аҳамият касб этади.Гарчи давлатимиз мустақил бўлганига 30 йилдан ошган бўлсаҳам айрим ижодкорлар мероси манбалар асосида тўлиқ ўрганилмаган.Бу ҳолат Жаҳон отин Увайсий (1779–1845) қўлёзма мероси тадқиқигаҳам тегишли. Шоира адабий мероси қўлёзма манбалари матнишўролар давридаги мафкуравий таъқиқлар туфайли тўлиқ нашрқилинмагани сабабли унинг ижоди қирралари ҳам етарли даражадаўрганилган, деб бўлмайди. Мазкур баҳсли ҳолатларга илмий ечимбериш мақсадида Увайсий адабий мероси қўлёзма нусхалари илмийтанқидий матнини яратиш режа қилинди. Унинг дастлабки қисмисифатида шоиранинг ЎзР ФА Шарқшунослик институтида № 1837рақами билан сақланаётган девони қўлёзмаси ҳамда унинг 1959йилдаги нашри матнлари қиёсланди. Мақолада шоира адабий мероси қўлёзма манбалари, уларнингнашрлари қиёсий тадқиқи натижасида аниқланган, мавжуд нашрларгакиритилмаган 15 ғазалининг матни илк бора эълон қилинмоқда.Увайсий девони қўлёзма нусхалари матнидаги сўзлар, мисралар,байтлар ўртасида фарқлар, нашрга киритилмаган бошқа шеърлариматни кейинги тадқиқотларда кўрсатилади.
Сведения
- Журнал
- Meros
- Опубликовано
- 2024 · Т. 1, № 11, С. 156-173
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-9017
- Издатель
- Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences