“Бадойиъ ал-бидоя” девонининг тузилиши Алишер Навоий шеърияти тарихида муҳим ҳодиса сифатида: Adabiyotshunoslik
Туркий адабиёт тарихида Алишер Навоийдек (1441–1501)шоирнинг майдонга келишини алоҳида ҳодиса, шоирнинг ўзшеърларини жамлаб, “Бадойиъ ал-бидоя” девонини тузганини алоҳидаҳодиса сифатида баҳолаш мумкин. Боиси Навоийнинг ўзи томонидантартиб берилган “Бадойиъ ал-бидоя” девоничалик композицион ишҳали яратилмаган эди. Туркий девончилик тарихида дебоча иловақилиш анъанаси айнан “Бадойиъ ал-бидоя”дан бошланди. Ушбудевоннинг аввалида “Ашрақат мин акси шамси-л-каси анворил ҳудо”мисрали катта фалсафий маъно ташувчи ғазалнинг келиши, унда“Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт” мисраси билан бошланувчитаржиъбанднинг мавжудлиги алоҳида композицион асарлар –шеърлардан ташкил топган девоннинг гўзал сюжетини ҳосил қилгандейиш мумкин.“Бадойиъ ал-бидоя” Навоий шеъриятининг ўсмирлик вайигитлик лирикасини ўзида ташиётгани ва муаллиф ўзининг илкдевонига берган катта эътибори натижасида юзага келгани билан ҳамаҳамиятлидир. “Бадойиъ ал-бидоя” девони қўлёзмалари ҳақида бирқанча илмий ишлар амалга оширилган. “Бадойиъ ал-бидоя”нинг янгианиқланган қўлёзмалари таркиби аввал маълум бўлганлари биланқиёсий ўрганилиши натижасида ушбу девоннинг тузилишимасаласида ишончли хулосалар ўртага чиқиши мумкин. Мазкуртадқиқотда “Бадойиъ ал-бидоя” девони туркий адабиёт тарихидамуҳим ҳодиса сифатида параллел яратилган бошқа девонлар биланқиёсий ўрганилади.
Сведения
- Журнал
- Meros
- Опубликовано
- 2024 · Т. 1, № 11, С. 125-145
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-9017
- Издатель
- Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences