Central AsianResearch Index
Meros2024

ЎзР ФА ШИда сақланаётган мўғуллар даврига оид “Фатаво ал-Кабирий” қўлёзма асари ва унинг нусхалари: Islomshunoslik

Мақолада ЎзР ФА ШИ сақланаётган ва мўғуллар давридаёзилган Кабир ибн Кабир ад-Дизақий ас-Самарқандийнинг (XIV)“Фатаво ал-Кабирий” фатво тўплами ва унинг қўлёзма нусхалариҳақида сўз боради. Ушбу савол-жавоб шаклида тузилган фатвотўплами муқаддима қисмининг мазмун-моҳияти баён қилинган. Унда юртга мўғуллар келгандан кейин Самарқанд вилоятидаги ҳолатитасвирлаб берилган.“Фатаво ал-Кабирий” тўпламининг таркибий тузилиши вамавзулари ҳақида баён қилиниб, унда анъанавий фиқҳий асарлардамустаҳкам ўрин олган айрим мавзулар киритилмагани кўрсатибберилди. Шунингдек, асарда берилган масалаларнинг адади мавжудқўлёзма нусхалардаги мавзулар кесимидаги фарқли жиҳатлари жадвалшаклида кўрсатилди. Муаллиф “Фатаво ал-Кабирий” тўпламинияратишда асосан маҳаллий ҳанафий мактаб вакилларининг 50 даношиқ манбаларига ишора қилганини кўрамиз. Мавжуд “Фатавоал-Кабирий” асарининг тўртта қўлёзма нусхаси алоҳида жилд шаклидаэмас, балки бошқа асарлар билан бирга тўплам таркибидан ўрин олганва ушбу йиғма асарлар тўпламлари фойдаланувчига (муфтий, қози,мударрис ва илми толиб) “кичик кутубхона” вазифасини ўтаган.

Сведения

Журнал
Meros
Опубликовано
2024 · Т. 1, № 11, С. 96-112
Язык
Узбекский
ISSN
2181-9017
Издатель
Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences