Central AsianResearch Index
Meros2024

Шайбонийлар даври туркий ёрлиқлари хусусида (Короскон саййидлари ҳужжатлари)

Ёрлиқ типидаги ҳужжатлар қонунчилик актлари сифатида даврсиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касбэтади. Ҳужжатларнинг ташқи ҳолати ва ички тузилмасини таҳлилқилиш ва тавсифлаш уларни тўғри тушуниш йўлидаги муҳимқадамдир. Дипломатик тадқиқотларнинг ушбу ёрдамчи жиҳатинафақат ҳужжатни ўқиш, нуқсонли маълумотларни, саналарнианиқлаш ёки текширишга ёрдам беради. Кўпгина ҳолларда,ҳужжатларнинг таркибий тузилишини билиш аслида ҳужжатдан айнанқайси маълумотни олишимиз кераклигини аниқлашда ягона йўл бўлиши мумкин. Шу сабабдан, ушбу мақола Шайбонийлар давритуркий тилли ёрлиқлар тузилиши таҳлилига бағишланган. Туркийдипломатика тарихида Шайбонийлар даври ҳужжатлари тадқиқимуаммоли масалалардан бири ҳисобланади. Танланган муаммонитаҳлил этиш учун Фарғона водийсидаги Короскон саййидларихонадони вакилларига тегишли туркий тилли ёрлиқлар жалб этилган.Мақолада туркий ҳужжатчиликда Шайбонийлар даври туркийёрлиқларининг ўрни алоҳида эканлиги, ҳужжатлар тузилишидагианъанавийлик ва ўзига хослик борасида хулосалар берилди.

Сведения

Журнал
Meros
Опубликовано
2024 · Т. 1, № 11, С. 79-95
Язык
Узбекский
ISSN
2181-9017
Издатель
Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences