Берунийнинг “Тафҳим” асари Душанбе факсимиле нашри хусусида баъзи мулоҳазалар
“Ат-тафҳим ли авоил синоъат ат-танжим” (қисқача “Тафҳим”)(“Мунажжимлик санъати (астрология) негизларини тушунтиришкитоби”) Абу Райҳон Берунийнинг (973–1048) энг йирик асарлариданбири бўлиб, энциклопедик характерга эга. Унда математика,астрономия, география, тарих, хронологиянинг умумий масалалари вауларнинг мунажжимлик санъатига (астрология) татбиқи баён этилган.“Тафҳим”нинг ҳам араб, ҳам форс тилидаги нусхалари Берунийнингбошқа асарларига нисбатан бирмунча кўпроқ сақланган. Ҳозиргикунда фанга асарнинг 15 та арабча ва 21 та форсча нусхаси борлигимаълум. “Тафҳим” қўлёзма нусхаларининг яхши ҳолатдаги энгқадимий нусхаси Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтифондида 3423 рақам билан сақланади. Мақолада асарнинг 2022 йили Тошкентда нашр этилган“Танланган асарлар”нинг VI жилдидаги матни ҳамда алломанинг 1050йиллик юбилейи муносабати билан Душанбеда амалга оширилганфаксимиле нашри ҳақида фикр юритамиз. Унда асарнинг Душанбешаҳрида сақланаётган қўлёзмасининг кодикологик ва матнхусусиятлари борасида мақола муаллифининг фикр-мулоҳазалариўртага ташланган.
Сведения
- Журнал
- Meros
- Опубликовано
- 2024 · Т. 1, № 11, С. 3-12
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-9017
- Издатель
- Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences