Meros, 2023, т. 2, № 2, с. 173-187
XVII аср Марказий Осиё жўнг тўпламларида уруш диёри масаласи: Исломшунослик
Аннотация · Abstract
Мазкур мақолада Бухорода XVII асрда тузилган “жўнг”дан(фиқҳий масала ва фатволар тўплами) ўрин олган шиа тоифасинингақидавий қарашлари ҳақида ва Хирот шаҳри дор ал-харбми ёки йўқми,деган сўровга жавоб тарзида тузилган фатволар матни ҳақида бўлиб,улар Шайбонийлар анқироғи Убайдуллоҳхон(1533–1539) ва Абдул-лоҳхон II (1583–1598) даврида тузилган. Бу фатволар Хуросонҳудудидаги бир неча шаҳарларни босиб олиб жумладан, Ҳирот шаҳри вау ерда ўз диний сиёсатини ўтказган сафавийларга қарши қаратилган.Мазкур фатволар ЎзРФАШИда сақланаётган № 10727 рақамли“Мухтасар ал-виқоя маъ жўнг” тўпламидан ўрин олган. Ушбу фатволарни тузишда Шайбонийлар даврида яшаган бир қатор йирикБухоро уламолари жумладан, қози Нуриддин Муҳаммад, МуҳаммадШариф Бухорий, Муҳаммад Амин муфтий ал-Бухорий кабилар иштирокэтишган. Жўнгда аниқланган фатволарнинг асосий моҳияти Сафавийларсафида бўлган қизилбошчилар томонидан босиб олинган Ҳирот шаҳриэндиликда дор ал-харб диёрига айланиши ва шу шаҳарни бошқарибтурган қизилбошлиларга қарши харбий юришнинг легитимлигиниасослашдан иборат бўлган.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2023.2.61
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0