Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 2, № 2, с. 159-173

Ҳаким Термизийнинг фиқҳга оид қарашлари: Исломшунослик

Иброхим Усмонов

Аннотация · Abstract

Мақолада машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг фиқҳ илмигадоир қарашлари муҳокама қилинади. Термизийнинг ижтиҳодуслублари, фиқҳга доир асарларининг анъанавий фиқҳий асарларданфарқли жиҳатлари баён қилинади. Жумладан, унинг асарларидашариат талаблари доирасида бирор амални бажаришдан бандаоладиган руҳий-маънавий фойдалар тасвирига кўп урғу берилади.Термизий фиқҳий масалалар ечимида ботиний жиҳатлар ҳамэътиборга олиниши кераклигини таъкидлайди. Мақолада унингҳадисларга ўзига хос ёндашуви ҳам очиб берилади. Шунингдек, унингмақосид аш-шариа йўналишидаги фаолияти таҳлил қилинади. Алломафиқҳ, тасаввуф ва фалсафа илмларини уйғунлаштира олганмутафаккир сифатида тилга олинган. Мақолада фиқҳ ва тасаввуфвакиллари ўртасидаги мунозаралар асослари таҳлил қилинади. ҲакимТермизийнинг ҳуқуқшунослар томонидан фиқҳ сўзининг моҳиятинотўғри талқин қилиниш ҳолатлари ҳақидаги фикрлари баён қилинади.

Сведения · Details