Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 2, № 2, с. 145-158

Моҳларойим туркий девонларининг ЎзРФА Шарқшунослик институти фондидаги қўлёзмалари матний қиёси: Адабиётшунослик

Салимахон Эшонова

Аннотация · Abstract

Қўқон адабий муҳитига Қўқон хони, шоҳ ва шоир АмирУмархон (1787–1822; ҳукмронлик даври 1810–1822) асос солган,ривожлантирган. Унинг завжаси, Қўқон маликаси Моҳларойим эсамазкур муҳит таркибида шоиралар силсиласини ташкил этган ва айнишу жиҳати билан бошқа-ошқа адабий муҳитлардан фарқ қилади.Қўқон маликаси, шоира, давлат арбоби, боний, воқифалик фаолиятибилан шуҳрат қозонган Моҳларойимнинг ҳаёти, фаолияти, унингНодира, Комила, Макнуна тахаллусларида яратган шеърий девонларикўплаб устозлар томонидан ўрганилган. Турли фондлар, шахсийкутубхоналардаги қўлёзмалари аниқланиб, тадқиқ этилган, илмийистифодага киритилган. Бу жараёнда, айниқса, профессор М. Қодироваизланишлари алоҳида аҳамият касб этади. Бироқ кейинги тадқиқотларнатижасида М. Қодирова томонидан аниқланган қўлёзмаларнингаксарияти кўрсатилган ўрнида йўқлигини, шоира адабий меросиманбалари асосан ЎзРФА Шарқшунослик институти фондидасақланиб қолгани маълум бўлди.Мақолада Нодирабегим қўлёзма девони ва нашрлардаги матнлартафовути таҳлили берилиб, фарқли жиҳатлари кўрсатилди. Матний қиёснатижасида муайян сабаблари билан нашрларга кирмай қолган 5 байт,1 ўзбекча ва 5 форсча ғазали аниқланиб, илмий янгилик сифатида талқинэтилган. Мазкур шеърларнинг шоира ижодий мероси нашринингтўлдирилган нусхасини яратишда манба сифатидаги ўрни белгиланган.

Сведения · Details