Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 2, № 2, с. 83-95

Хоразм солиқ тизимида вақф ерлари (XIX аср охири – ХХ аср бошлари): ТАРИХ ВА ТАРИХШУНОСЛИК

Қахрамон Якубов

Аннотация · Abstract

Марказий Осиё, хусусан, Хива хонлигининг Қўнғиротларсулоласи ҳукмронлиги давридаги вақф мулкчилиги тарихи мулкиймуносабатлар ва солиқ тизими контекстида ҳанузгача тўлиқўрганилмаган масалалардан ҳисобланади. Айниқса, вақф ерларинингфискал мақоми ва олди-сотди амалиётларига тортилиш сабаблариборасида бирламчи манбалар таҳлили асосидаги илмий хулосалардеярли билдирилмаган. Бунга сабаб сифатида вақф (шунингдек,хусусий ёки давлат) ери устида мураккаб кўринишга эга турли мулкиймуносбатларнинг шакллангани ва ушбу жараённи қайта тиклашимконини берувчи тарихий ҳужжатларнинг ҳозирга қадар тўлиқ етибкелмаганини кўрсатиш мумкин. Биз томондан аниқланган вақферларининг олди-сотдиси билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг бошқақозилик актлари ҳамда Усмонийлар империяси мулкий муносабатлартарихи билан ўзаро қиёсий таҳлили вақф ерларининг солиқ субъектибўла олиши ва улар устидаги мулкий эгалик ҳуқуқининг сотишмумкинлиги ҳақидаги хулосага олиб келди. Шунингдек, вақф ерларибўйича солиқларни тўлаш ва давлат олдидаги мажбуриятларнибажариш одатда ердан фойдаланувчи шахс (ижарачи, коранда)зиммасида эканлиги манбавий далиллар асосида аниқланди.

Сведения · Details