Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 2, № 2, с. 7-73

Шарқшунослик институти 80 йиллик тарихидан ёрқин лавҳалар: ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ 80 ЁШДА

Сурайё Каримова

Аннотация · Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси АбуРайҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 80 йилликтарихидаги муҳим воқеалар ўнйилликлар кесимида кўрсатиб берилган.Бунда Институт илмий йўналишларида, тузилмаси ва раҳбариятидасодир бўлган ўзгаришлар, Институтга ташриф буюрган юқори мартабалимеҳмонлар, Институтнинг шу даврлардаги нашрлари ҳақида маълумотберилган. Хусусан, ХХ асрнинг 50-йилларида қўлёзма фондидагиишларни ташкиллаштириш баробарида манбаларни каталоглаштириш,илмий изоҳли таржима қилиш ишлари ҳам бошланиб, уларнингдастлабки натижаси Ибн Сино “Тиб қонунлари”нинг ўзбек ва рустилларидаги тўлиқ нашрида акс этди. 1960–80 йилларда Абу РайҳонБерунийнинг ўзбек ва рус тилларидаги “Танланган асарлар” силсиласи,Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий асарларидан намуналар, бирнечта тарихий ва адабий манбалар, хорижий Шарқ мамлакатларидагисиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнлар таҳлилигабағишланган қатор монографиялар эълон қилинди. Мустақилликйилларида Институтда янги, исломшунослик йўналиши шакллантирилди,Термизийлар, Марғиноний, Абу Ҳафс Насафий каби уламоларнингилмий мероси ўрганилди. Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи,фани ва маданияти, таълим тизимига доир қатор таржима ва тадқиқотларчоп этилди. Бу даврда Институтнинг хорижий илмий ҳамкорлиги ҳамйўлга қўйилиб, Австрия, Германия, Россия, Франция, Эрон, Япония,Марказий Осиё давлатлари илмий марказлари билан тайёрланган каталог,монография ва манба таржималари чоп этилди. 2008–2016 йиллардаИнститут асосий фондининг инглиз тилидаги электрон каталогитайёрланиб, Интернет тармоғига жойлаштирилди. 80 йилда эришилганмуҳим натижалар билан бир қаторда, мақола сўнгида истиқболдагиилмий тадқиқот режалари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Сведения · Details