Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 2, № 1, с. 137-145

Одина Хоразмийнинг тасаввуфдаги баъзи истилоҳларга шарҳи: Islom va Tasavvuf

Мавжуда Разакова

Аннотация · Abstract

Мақолада хоразмлик аллома Ҳазрати Одина эшон – СаййидМуҳаммад ибн Саййид Музаффар ал-Аъло ал-Хоразмий ал-Хазораспийҳақида маълумот берилган. У ўз даврининг кўзга кўринганмутасаввуфи ва таниқли шоири эди. Бизгача маънавий меросидан“Рисолаи Одина эшон”, “Мифтоҳ ал-асрор” (“Сирлар калити”),“Миръот ал-обидийн” (“Обидларнинг кўзгуси”), “Тавба ат-толибийн”(“Тавба қилувчиларнинг тавбаси”), “Таржимаи дуойи қунут” (“Қунутдуосининг таржимаси”) асарлари етиб келган. Улар ЎзР ФАШарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда.Тадқиқотда алломанинг руҳ ва тан муносабатлари масаласи ва бужараёнда Аллоҳ иштирокига оид фалсафий қарашлари таҳлилқилинган.

Сведения · Details