Meros, 2021, т. 4, № 1, с. 16-26
“Баҳр ал-асрор” асаридаги этник маълумотларга оид мулоҳазалар: Манбашунослик
Аннотация · Abstract
Ҳозирги вақтда Аштархонийлар ҳукмдорлиги (1601–1756) даврига оид маълум тадқиқотлар яратилган бўлса-да, бироқ этник тарих билан боғлиқ изланишлар жуда кам ва бу мавзуни кенгроқ ёритиш масаласи бирламчи манбаларни жалб этиш билан боғлиқ. Маҳмуд ибн Амир Валининг “Баҳр ал-асрор фи маноқиб ал-ахёр” (“Яхшилар таржимаи ҳоли ҳақида сирлар денгизи”; 1640 йилга қадар бўлган воқеаларни ўз ичига олади) асари Аштархонийлар даврининг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги мақолада мазкур асардаги Мовароуннаҳр этник тарихи билан боғлиқ маълумотлар таснифи амалга оширилиб, таҳлил қилинди. Мазкур мақолада Маҳмуд Ибн Валининг “Баҳр ал-асрор” асари орқали Мовароуннаҳр аҳолисининг шу даврдаги этник тарихи, уруғ қабила номлари, маҳаллий қабилаларнинг яшаш турмуш тарзи, худудий географияси, аҳоли миграцияси ва хўжалиги тўғрисидаги маълумотлар мазкур даврга оид бўлган қўшимча манба ва адабиётлар асосида таҳлил қилинади. Қиёсий тизимли таҳлил асосида Ўзбекистон ҳудудида XVII асрнинг биринчи ярмида 50 дан ортиқ қабила номи келтирилгани, аштархоний сулолаларнинг қўшни давлатлар билан ўзаро урушлари маҳаллий аҳоли миграциясига сабаб бўлгани аниқланди. Манбанинг муҳим жиҳати муаллиф айнан шу давр тўғрисида маълумотларни келтириши ўрганилди. Мазкур давр тарихини ёритишга хизмат қилувчи кейинги тадқиқотлар учун зарур тавсия ва хулосалар берилди.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2021.1.65
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0