Central Asian Research Index

Meros, 2021, т. 4, № 1, с. 3-16

Амир Темур сиймоси манғит хонлари нигоҳида: тақлид ва легитимация: Manbashunoslik

Қахрамон Якубов

Аннотация · Abstract

Бугунги кунгача Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври тарихи асосан ўз даври ва кейинги асрларда маҳаллий муаррихлар томонидан ёзилган қўлёзма асарлар орқали ўрганиб келинди. Бироқ бу даврда яратилган тарихий ҳужжатлар қўлёзма асарларда учрамайдиган маълумотларни акс эттириши билан ҳам муҳимдир. Мазкур мақолада Амир Темурнинг хайрия фаолияти Ўзбекистон Миллий архиви жамғармасида сақланаётган, бирламчи манбалар сирасига кирувчи вақфномалар орқали тадқиқ этилади. Хусусан, Амир Темур вақфномаси сифатида рўйхатга олинган иккита тарихий ҳужжатга алоҳида эътибор қаратилади. Ўз навбатида, йирик ер-мулклари Амир Темур томонидан сўфийлик тариқати намояндалари хонақоҳи ва уларнинг авлодлари фойдасига вақф сифатида таъсис этилган бўлиб, ушбу ҳужжатларда вақф мулкларидан фойдаланиш шартлари ва вақф маъмурияти ходимларининг фаолияти каби жиҳатлар ҳам акс этган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу тарихий ҳужжатлар Бухоро амирлигининг Манғитлар сулоласи ҳукмдорлари томонидан қайта тузилган бўлиб, тадқиқот давомида уларни бу жараёнга ундаган омиллар легитимация назарияcи орқали таҳлил этилади. Бундан ташқари, ушбу сулола ҳукмдорлари шуурида шаклланган Амир Темур образи ҳақида ҳам фикр юритилади.

Сведения · Details