Central Asian Research Index

Meros, 2021, т. 4, № 1, с. 95-106

Ибн Сино диагностикаси: Фан ва маданият тарихи

Сурайё Каримова

Аннотация · Abstract

Мақолада бухоролик буюк энциклопедист олим Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг (980–1037) тиббий асарлари, хусусан, беш китобдан иборат табобат бўйича энциклопедияси – “Тиб қонунлари”да берилган материал асосида унинг касалликлар диагностикаси (ташхиси) учун қўллаган усуллари ва назарий тавсиялари таҳлил қилинган. Олимнинг анатомия ва физиология бўйича паталогоанатомик текширишлар ўтказиш имконсиз бўлган ўша давр табиби учун чуқур билимлари, унинг ташхис қўйишда эътибор берилиши зарур деб билган омиллар кўрсатиб берилган.Ибн Сино диагностикасидаги замонавий медицина учун ҳозир ҳам амалий аҳамиятини йўқотмаган усуллар аниқланган. Мисол сифатида кўз тузилиши ва кўришнинг оптик-физиологик жараёнларга боғлиқлиги, қулоқ тузилиши ва унинг айрим касалликларини келтириб чиқарадиган ташқи сабаблар, мия ва ички аъзолар касалликлари диагностикаси, юқумли касалликларни аниқлаш ва уларнинг кечиш жараёнига доир тафсилотлар, дифференциал диагностикага тегишли фикрларни келтириш мумкин.Ибн Сино қўллаган ташхис усулларининг тўғри ва ишончлилигини улардан айримларининг кейинги даврларда Европада қайта кашф этилиб, сўнгги кошиф номи билан фанга кириб қолганлиги исботлайди. Перкуссия – аъзога уриш орқали ташхис қўйиш (XVIII аср, Л. Ауэнбруггер), қутуриш касаллигининг юқумли характерга эгалиги (1804 й., Г. Цинке) шулар жумласидандир.

Сведения · Details