Central Asian Research Index

Meros, 2021, т. 4, № 1, с. 82-94

Афғонистон амири Омонуллахоннинг ташқи сиёсати: Дипломатика тарихидан

Жахонгир Остонов

Аннотация · Abstract

Мақолада кўтарилган мавзу Афғонистон тарихини ўрганишда муҳим даврда юз берган воқеаларни қамраб олиши билан долзарб. Афғонистонда юз бераётган замонавий жараёнларни таҳлил қилишда унинг тарихий илдизларини ҳам ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.Мақолада Афғонистоннинг Омонуллахон ҳукмронлиги йилларининг дастлабки босқичида ташқи сиёсат борасидаги йўналишлари очиб беришга ҳаракат қилинган. Унда мамлакатнинг Совет Россияси, Буюк Британия, Туркия, Эрон ва Бухоро билан алоқаларига асосий урғу берилган. Жумладан, Афғонистонни биринчи бўлиб мустақиллигини тан олган Совет Россияси билан дипломатик алоқалар ўрнатиш тарихига батафсил тўхталиб ўтилган. Шунингдек, Учинчи инглиз-афғон уруши ҳақида ҳам қисқача маълумот берилган. Омонуллахоннинг Бухоро воқеалари пайтидаги ҳаракатлари ҳақида ҳам баъзи маълумотлар берилган. Бухоро-афғон муносабатларининг ривожланишини истамаган Москва Бухоронинг ташқи сиёсат борасидаги ҳаракатларини чеклашга ҳаракат қилди. Бу эса Омонуллахонга Бухоро борасидаги режаларини амалга оширишга имкон бермади. Кобулдаги Бухоро элчихонасининг ёпилиши ва 1924 йилдаги СССРдаги миллий-ҳудудий чегаралаш Омонуллахоннинг барча ниятларини пучга чиқарди.Мақолада бўлиб ўтган воқеалар ўрганилиб, улардан олинган хулосалар ва оқибатлар таҳлил қилинди. Бунда тарихчилар берган маълумотлар ва хулосаларга таянилди.

Сведения · Details