Meros, 2023, т. 3, № 2, с. 59-71
Мустамлака Туркестонда рус таълим тизимининг муаммосига оид манбалар
Аннотация · Abstract
Туркистон ўлкасида Россия таълим тизимининг юзага келиши ва ривожланиши тарихи катта ҳажмдаги бой манбавий асосда ўз аксини топган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан Туркистон ўлкаси Россия империяси таркибида бўлган, бу эса халқ ҳаётининг турли соҳаларида қатор ўзгаришлар бўлишига олиб келган. Шундай ўзгаришлар кузатилган соҳалардан бири рус таълим тизими ҳисобланади. Империя ҳукумати томонидан рус аҳолиси учун умумтаълим мактаблари (бошланғич мактаблар, гимназиялар, прогимназиялар), маҳаллий аҳоли болалари учун рус-тузем мактаблари ташкил этилган. Тақдим этилган мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Туркистон ўлкасида Россия таълим тизими тарихи бўйича манбавий асоснинг умумлаштирувчи тавсифи берилган. Бу ерда архив ҳужжатларининг салмоқли гуруҳига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик манбалар, нашр этилган ҳисоботлар, вақтли матбуот ўрганилган. Уларни комплекс ўрганиш империя маъмурияти сиёсатининг мақсадли йўналишини тасаввур қилишга, шунингдек, ўлкада Россия таълим тизимининг ўрни ва ролини аниқлашга имкон яратади.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2020.2.147
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0