Meros, 2023, т. 3, № 2, с. 97-105
Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асaрида вақф қилувчининг вақф мулки устидаги ҳуқуқлари масаласи
Аннотация · Abstract
Вақф деганда ижтимоий хизматларни доимий равишда амалга ошириш учун жисмоний шахслар томонидан ажратиладиган молмулк ва пул тушунилади. Уларни бошқарувчи вақф муассасаси эса юридик шахс ҳисобланади. Вақф, ўз навбатида, ҳабс, ҳубс, садақа, хайрия каби номлар билан ҳам аталган. Вақф муассасалари тарих давомида масжидлар, шифохоналар, мадрасалар қурган, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига зарур моддий кўмак кўрсатган. Ўз ижтимоий хизматлари билан иқтисодий жиҳатдан давлатнинг юкини енгиллатган вақфлар зарурият туғилганда давлатга катта миқдорда қарз ҳам берган. Давлатлар вақф муассасаларининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги муҳим аҳамиятини англаб етгани учун уларни қўллаб-қувватлаган ва эркин фаолият юритиши учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилган. Вақф муассасаларининг фаолияти давр нуқтаи назаридан келиб чиқиб шариат нормалари асосида тартибга солинган. Шу сабабли барча умумий фиқҳ китобларида вақфлар учун алоҳида боб ажратилган. Ана шундай фиқҳий китоблардан бири Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридир. Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида вақф боби нисбатан қисқа ҳажмга эгадир. Ушбу бобда вақфга оид турли масала ва фатволар жамланган. Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида тилга олинган вақф мулкига тегишли масалалар қуйидагилардан иборат: 1. Вақф сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси. 2. Вақф мулкининг вақф қилувчи (воқиф) тасарруфидан чиқиши ёки чиқмаслиги, вақфнинг мажбурий бўлиши ёки бўлмаслиги. 3. Мулкини вақф қилишни васият қилишнинг ҳукми. 4. Вақф мулкини мутаваллига топширишнинг зарур ёки зарур эмаслиги. 5. Тақсимланмаган, бўлинадиган ва бўлинмайдиган, ҳиссали мулкни вақф қилиш. 6. Вақфни бирор давр ёки мақсадга боғлашнинг жоиз ёки жоиз эмаслиги. 7. Кўчар ва кўчмас мулкни вақф қилиш билан боғлиқ ҳукмлар. 8. Вақф қилинган мулкнинг сотилмаслиги, ҳадя қилинмаслиги ва мерос қилиб қолдирилмаслиги. 9. Вақф мулкининг яроқлилигини таъминлаш билан боғлиқ ҳукмлар. 10. Ўзига вақф қилиш ва ўзининг мутавалли бўлишини шарт қўйиш. 11. Вақф мулкини алмаштириш. Ушбу мақолада кўриб чиқиладиган мавзу ўз-ўзига вақф қилиш ҳамда вақф мулкининг вақф қилувчи томонидан тасарруф қилиниши масаласи ёритилган
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2020.2.139
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0