Central Asian Research Index

Meros, 2026, т. 3, № 2

Истахрий “Китаб ал-масалик вал-мамалик” асарининг ўзбек тилига таржимаси

Amanulla Buriyev

Аннотация · Abstract

Ўтмишда араб, форс ва туркий тилларда ёзилган ҳамда бизнинг давримизгача етиб келган ёзма ёдгорликларни ўрганиш, илмий муомалага киритиш масаласи ўз долзарблигини сақлаб келмоқда. Ундаги илм-фан ривожида географик билимларнинг ҳам ўз ўрни бор. IX асрда Марказий Осиё олимларидан Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783–850) Араб халифалигининг пойтахти Бағдодда фаолият олиб бориб, ўзининг “Китоб сурат ал-арз” (“Ер сурати китоби”) номли асари билан мусулмон Шарқ географиясига асос солди, математик география ривожига катта ҳисса қўшди.

Сведения · Details