Meros, 2023, т. 3, № 2, с. 19-30
Абу Ҳафс ан-Насафийнинг “Матлаъ ан-нужум” асарининг Рампур ва Тошкент нусхалари хусусида
Аннотация · Abstract
Мақола Абу Ҳафс ан-Насафийнинг “Матлаъ ан-нужум ва мажмаъ ал-улум” (“Юлдузларнинг чиқиш ва илмларнинг тўпланиш жойи”) тўпламининг Тошкент ва Рампур нусхалари қиёсига бағишланган. “Матлаъ ан-нужум” тўпламига ҳар хил ҳажм ва турли мавзудаги кўплаб матнлар киритилган бўлиб, уларнинг барчаси муаллиф томонидан ёзидирилган (имло) маърузалар тўпламини ташкил қилади. “Матла‘ ан-нужум” тўпламига XI–XII асрлар Мовароуннаҳр таълим тизими доирасида ўқитилган турли илм соҳаларига оид асарлар (“дарсликлар”) жамланган. Мазкур тўпламнинг Рампур нусхаси ҳиндистонлик олим Имтиёз Али Арший (1904–1981) тарафидан 1946 йилда биринчи бўлиб илмий муомалага киритилган. 1976 йилда ўзбекистонлик шарқшунос олим П. Булгаков (1927–1993) тўпламнинг Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма нусхаси ва асарнинг ноёблигига оид хулосаларини илмий жамоатчиликка маълум қилган. Бироқ, иккала олимнинг тадқиқотида ҳам асарнинг иккита нусхаси мавжудлигига оид маълумот келтирилмаган. Ушбу мақола доирасида илк бор “Матлаъ ан-нужум”нинг икки қўлёзмасининг матний қиёси амалга олширилиб, улардаги фарқлар аниқланди. Натижада, Тошкент нусхасининг таркиби тўлиқ ва сақланиши Рампур нусхасига қараганда яхши экани маълум бўлди.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2020.2.131
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0