Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 3, № 2, с. 14-22

Умар Насафийнинг “ат-Тайсир фи-т-тафсир” асарига асос бўлган манбалар

Abdushukurjon Muratov

Аннотация · Abstract

Юртимиз фондларида сақланаётган қўлёзма асарларнинг катта қисми ислом илмлари, хусусан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, балоғат, мантиқ, араб тилшунослигига оид ҳисобланади. Шундай қўлёзмалардан бири, ислом тарихида ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган фақиҳи, ақида илмининг буюк намояндаларидан Умар Насафийнинг (1074–1142) “ат-Тайсир фи-т-тафсир” асаридир. Мақолада олим мазкур асарини қайси манбалар асосида ёзгани ҳақида сўз юритилади. Қўлёзма тафсир илмига бағишланган бўлиб, беш жилддан иборат. Унинг еттита нусхаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланади. Манбада асосан юртимизда кўп йиллардан буён амалда бўлиб келган ҳанафийлик мазҳаби ва ақидада мотуридийлик йўналишининг Қуръони карим оятларини шарҳлашдаги ўзига хос услуби далиллар асосида очиқ-ойдин баён қилинган. Олим асарни ёзишда ислом оламида мўътабар саналган манбалардан фойдаланган. Мазкур тафсирни ёзишда олимга туртки бўлган асосий омил ўша даврда фиқҳий ва ақидавий муаммолар моҳиятини очиб берадиган манбага муҳтожлик эди. Умар Насафий асарини инсонларни қийнаб келаётган саволларга жавоб бериш орқали жамиятдаги муаммоларни бартараф қилишга аҳамият қаратган ҳолда, энг ишончли манбалар асосида ёзишга киришади. Бу эса асар қадрининг ошишига, унинг келажакда ҳанафий мазҳаби доирасида энг мўътабар манбалардан бирига айланишига хизмат қилди.

Сведения · Details