Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 199-208

Марғилонлик уламоларга оид марсиялар

Nodirjon Abdulahatov

Аннотация · Abstract

Мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Марғилонда яшаб ўтган уламолар вафотига бағишланган марсиялар тўғрисида сўз юритилади. Марсия инсон вафоти муносабати билан ёзилсада, унда марҳум фаолияти, ҳаётининг моҳияти, ижтимоий масалалар ҳам акс этади. Айрим марсияларда марҳум вафоти санаси абжад ҳисоби билан ифодаланувчи таърихлар орқали берилган. Марсияларда аҳолининг динийахлоқий билими, маънавий-интелектуал савияси ўз ифодасини топган. XIX– XX аср бошларида Марғилон шаҳрида яшаб ўтган уламолар вафотига бағишлаб ёзилган ўнлаб марсиялар уларнинг авлодлари қўлида сақланиб қолган. Марғилон уламоларига бағишлаб ёзилган марсияларда уламоларнинг вафоти билан боғлиқ шогирд ва замондошларининг изтиробларигина ифодаланмай ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳам кўрсатиб ўтилган. Марғилон муҳитидаги диний-маърифий меросни ўрганишда диний уламолар вафотига бағишлаб ёзилган марсиялар муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бу эса марсияларни нафақат адабий жанр сифатида балки тарихий манба сифатида ўрганилишини тақозо этмоқда.

Сведения · Details