Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 164-174
“Бобурнома”нинг урдуча таржимаси ва унинг матний қиёсий таҳлили (Ҳиндистон таърифи мисолида)
Аннотация · Abstract
Маълумки, улуғ ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483– 1530) адабий мероси, шоҳ асари “Бобурнома” дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Жумладан, урду тилига ҳам тўртта таржимаси мавжуд. Биринчи таржимани туркий-чиғатой тилидан Мирзо Носириддин Ҳайдар Кўрагоний (XVIII) амалга оширган бўлиб, 1898, 1926 йилларда Деҳлида, 1962 йили Карачида “Бобурнома” номи билан чоп этилган, жами 426 саҳифадан иборат. “Бобурнома”нинг урду тилига иккинчи таржимасини Муҳаммад Қосим Сиддиқий (XX) бажарган ва у 1983 йилда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида чоп этилган. Сарварақда китобнинг номи “Бобурнома”, унинг тагида эса “Тузуки Бобурий” деб келтирилган, жами 66 саҳифадан иборат. Учинчи таржимани форс тилидан Рашид Ахтар Надавий (1918– 1992) амалга оширган, 1991 йил Лаҳор (Покистон) шаҳрида чоп этилган ва у қисқа таржима ҳисобланади. Мазкур нашр “Тузуке Бобурий” деб номланиб, жами 287 бетдан иборат. Тўртинчи таржимани ҳиндистонлик профессор Юнус Жаъфарий (1930–2016) амалга оширган. Ушбу таржима Абдураҳим Хонихононнинг форсча таржимаси асосида бажарилиб, 2007 йил Англияда чоп этилди. Китоб “Vaqayi Babur” деб номланган бўлиб, жами 396 саҳифадан иборат. Сўзбоши ва шарҳларни Хасан Бег ёзган. “Бобурнома”да мамлакатшунослик бўйича жуда қимматли маълумотлар келтирилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бу асарида Мовароуннаҳр, Афғонистон, Ҳиндистон каби мамлакат ҳамда ундаги кўплаб шаҳарлар таърифини батафсил ёритган. Хусусан, Ҳиндистон таърифида ушбу мамлакатнинг географик ўрни, уни ўраб турган вилоят, тоғлар номи, об-ҳавоси, шунингдек, шу юртга хос бўлган ҳайвонот ва наботот олами мукаммал тасвирланган.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2020.1.118
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0