Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 152-164

Замахшарийнинг “ал-Қистос ал-мустақим фи илм ал-аруз” асарида аруз рукнларининг илмий-назарий талқини

Dildora Xudjanova

Аннотация · Abstract

Мақолада араб арузидаги рукнларнинг амалий аҳамияти ва ташкил топишини аруз илмига оид асарлар асосида кўриб чиқилади. Хоразмлик аллома Маҳмуд Замахшарийнинг (1075–1144) арузга доир “Ал-Қистос алмустақим фи илм ал-аруз” (“Аруз илмида энг тўғри мезон”) асарида ўзига хос усулда таснифланган рукнлар мавзуи илк бора таҳлилга тортилди. Асарда 8 та асл рукн таснифланиб, асл рукнлар икки гуруҳга ажратилган. Бироқ, асл рукнлардаги ўзгаришларни зиҳоф ва иллаларга ажратмасдан, уларнинг ҳар биридан тармоқ рукнлар ҳосил қилинган. Бу ҳодиса асл рукн таркибидаги бир ҳарф ёки жузв тушиб қолиши ёки аксинча, ҳарф, жузв орттирилиши, ҳамда рукн таркибидаги ҳаракатли ҳарф сукунлантирилиши ёки сукунли ҳарф тушиб қолиши каби ўзгаришлар натижасида юзага келади. Асарда ушбу ўзгаришларнинг ҳар бири таърифланиб, рукн пайдо бўлиши, ҳосил бўлган 8 та асл рукннинг жами 71 та рукнга тармоқланиш жараёни аниқ кўрсатиб берилган. Шунингдек, мақолада мовароуннаҳрлик олимлардан Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий (ваф. 997), Абу Наср ал-Жавҳарий (940–1007), Абу Ҳафс Насафий (1068–1142) ва Юсуф ас-Саккокийларнинг (1160–1229) араб арузига бағишланган асарларида асл рукнларнинг ҳосил қилиш таркибидаги умумийлик ва тафовутлар қиёсий таҳлил қилинган. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ва Абу Ҳафс Насафийлар асарларида 8 та рукн, Юсуф асСаккокий 10 та рукн, Абу Наср ал-Жавҳарий эса 7 та рукнни таҳлил қилиб, рукнлардаги ўзгаришларни зиҳоф ва иллаларга ажратганлари ифодаланган. Мазкур олимлар асарларида аруз тизимидаги рукнлар мавзуси турлича номлангани, таркиби жиҳатидан ҳам фарқ қилиши ва энг асосийси рукнларнинг таркибининг ўзгариш қоидасини беришдаги турлича ёндашувлари қиёсланган. Хулосада Маҳмуд Замахшарий берган таснифдаги аслий рукнлар ва уларнинг тармоқ рукнларининг ҳар бирини белгиланган тартибда ўрганиш, аруз тизимидаги байтларнинг вазнини тўғри ва осон аниқлашга имкон яратиши таъкидланган.

Сведения · Details