Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 111-123
XIII асрда мусулмон дунёсида тафсир илми ривожи ва муфассир олимлар фаолияти
Аннотация · Abstract
IX‒XII асрларда барча илмлар каби тафсир илми ҳам ривожланган эди. Бу ҳолат XIII асрда ҳам давом этди. Шу нуқтаи назардан мазкур даврда бу соҳадаги устоз-шогирд анъанаси, муфассирлар фаолияти, уларнинг тафсирлари ва бу китобларда кўтарилган масалаларга аниқлик киритиш, ўша даврни тўлиқроқ тасаввур қилишга ёрдам беради. Айниқса, XIII асрда мўғул босқинидан кейин илмий фаолият тақдирини тадқиқ қилиш ҳам муҳим саналади. Таъкидлаш жоизки, бу даврда аввалги муфассирлар анъаналари давом эттирилиб, янги услублар билан бойитилган салмоқли тафсирлар яратилди. Ҳатто айрим тафсирлар бир юз йигирма жуздан иборат тарзда ёзилди. XIII асрда ёзилган тафсирларда айни шу ҳолатни кузатиш мумкин. Шу маънода ислом оламида тафсир илми қай даражада ривож топганини билиш ҳам кун тартибидаги масалани янада кенгроқ тушунишда катта ёрдам беради. Шундай экан, XIII асрда мусулмон дунёсида қандай муфассирлар бўлгани, улар томонидан ёзилган тафсир китобларининг аҳамиятини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Мақолада XIII асрда ислом оламида фаолият олиб борган муфассирлар ва уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида тафсир илмининг ривожи очиб берилган, 20дан зиёд муфассир ҳаёти ёритилган бўлиб, улардан ўндан зиёди ҳанафий, тўрттаси шофеъий ва моликий, қолганлари эса ҳанбалий мазҳабига мансуб эканлиги аниқланди. Бу ўз навбатида, муфассирларнинг мазҳаблари доирасида тафсир илми билан чуқур шуғулланганини кўрсатди. Умуман олганда, мазкур даврда ал-Қуртубий, ал-Кавоший, ар-Расъаний, аз-Зинжоний каби етук муфассир олимлар етишиб чиқдики, уларнинг асарлари бугунги кунгача ҳам аҳли илм томонидан катта қизиқиш билан мутолаа қилинмоқди.
Сведения · Details
- DOI 10.66803/2020.1.105
- Журнал · Journal Meros
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0
- Лицензия · License creativecommons.org/licenses/by/4.0