Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 101-110

Эрназар Мақсуднинг ҳаж йўллари масаласига доир элчилик фаолияти (Россия империяси Ташқи сиёсат архиви ҳужжатлар

Guldona Taniyeva

Аннотация · Abstract

Ўрта Осиё мусулмонлари ўрта асрларда ҳажга уч йўналишда: Шимолий – Россия империяси орқали, Марказий – Эрон ҳудуди орқали ва Жанубий – Ҳиндистон ва араб денгизи орқали ўтган йўллар билан Маккага етиб олган. Шу боис, ҳаж йўли масаласи Ўрта Осиё давлатларининг Эрон, Ҳиндистон, Россия ва Усмонийлар империяси билан ўзаро элчилик муносабатларида ҳам ўз аксини топган. Давлатларнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий манфаатларидан келиб чиқиб, ўртаосиёлик зиёратчиларининг бу йўллардан Макка томон ҳаракатланиши учун баъзан рухсат этилган бўлса, айрим вақтларда таъқиқ қўйилган. Зиёратчилар қатновининг қандай бўлиши кўпинча давлатлар ўртасидаги халқаро элчилар хизматига боғлиқ бўлган. Ҳаж йўлларида зиёратчилар қатновидаги турли таъқиқ ва тўсиқларни бартараф этиш масаласида ўртаосиёлик элчилар фаол бўлганлар ва бу ҳақдаги маълумотлар тарихий ҳужжатларда сақланиб қолган. Бу даврда мазкур давлат ҳукмдорлари ҳузурига ҳатто бошқа масалалар юзасидан жўнатилган элчилар аксарият ҳолда Ўрта Осиё мусулмонларининг ҳаж йўли масаласида ҳам музокара олиб борган. Ана шундай моҳир элчилардан бири, XVIII асрда яшаган бухоролик йирик савдогар Эрназар Мақсуд ўғли бўлиб, у Россия империясига бир неча бор расмий элчи сифатида жўнатилган. Мақолада унинг элчилик фаолияти мисолида ҳаж йўли масаласининг халқаро миқёсда қандай ҳал этилгани таҳлил қилинди. Элчининг шимолий ҳаж йўлига оид Россия императорлари билан олиб борган музокаралари ва уларнинг натижалари тарихига Россия империяси Ташқи сиёсат архивида (АВПРИ) сақланаётган ҳужжатлар асосида ёритилди. Мақоладаги илмий хулосалар XVIII асрда Ўрта Осиё хонликлари билан Россия ўртасидаги дипломатик, иқтисодий алоқалар, Ўрта Осиё давлатлари элчилик муносабатлари, Ўрта Осиё мусулмонлари ҳаж зиёрати тарихи ва ҳаж йўллари йўналишлари масалаларини янада кенгроқ ўрганиш учун хизмат қилади.

Сведения · Details