Central Asian Research Index

Meros, 2023, т. 3, № 1, с. 49-61

Ҳишмат ижоди спектри ва янги топилган зиж хусусида

Sanjar G'ulomov

Аннотация · Abstract

Мақолада Бухородан етишиб чиққан йирик олим ва шоир Мир Муҳаммад Сиддиқ “Ҳишмат” ибн Амир Музаффарнинг илмий фаолияти диапазонини тасвирлашга ҳаракат қилинди. Шу билан бирга янги бир топилма – Ҳишмат асарларининг қўлёзма нусхалари орасидан топилган 1897 йилда Мирзо Улуғбек Зижи асосида Бухорода тузилган янги зиж жадвали ҳақида илк маълумотлар тақдим этилди. Мазкур уникумнинг муаллифи масаласига ойдинлик киритиш мақсадида уни Ҳишматнинг астрономияга оид бошқа асарлари контекстида кўриб чиқилди. Шу билан бирга зижнинг муаллифи Ҳишматнинг устози, айнан зиж тузилган 1897 йилда вафот этган Аҳмад Дониш ҳам бўлиши мумкинлиги ҳам эхтимолдан ҳоли қолдирилмаган эди. Аммо мазкур олим вафот кунининг аниқланиши ва бошқа изланишлар натижасида шундай хулосага келиндики, зижнинг муаллифи катта эҳтимол билан Ҳишматнинг ўзи бўлиши мумкин. Унинг илми нужум соҳасида яратган асарлари ҳамда янги топилган зиж астрономия фани ва унинг тарихи йўналишида шу кунларда олиб борилаётган изланишларга қимматли маълумотларни тақдим этиши мумкин. Зижнинг сарлавҳасидаги “Улуғбек Зижи ҳисобига кўра” деган сўзлар то XIX аср сўнггига қадар Улугбек Зижи ўз аҳамиятини йўқотмай, классик давр тадқиқотлари учун асос бўлиб келганини кўрсатади. Ҳишматнинг тазкиралари ва баёз тўпламлари катта давр ва ҳудудни қамраб олган бўлиб, улар шеъриятда қалам тебратган ҳукмдорлар, ҳали фанга номаълум ўрта аср шоирлари ҳақида маълумот тақдим этиши, айрим маълум шоирлар ижоди ҳақида янада тўлиқроқ маълумот ва баъзи “сайёр” байт ва рубоийлар асл эгасининг топилишига ёрдам бериши мумкин. Унинг биографик маълумотларида эса ўзи ҳақидаги муҳим маълумотлар қаторида ўз кутубхонасидаги қўлёзмалар рўйхати келтирилган. Бу эса ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалари жамғармасидаги Ҳишмат кутубхонасида сақланган қўлёзмаларни аниқлашга имкон яратади.

Сведения · Details