Central Asian Research Index

Meros, 2019, т. 2, № 2, с. 70-76

Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти интеллектуал миграция контекстида: БЕРУНИЙ ЎҚИШЛАРИ

Ф Якубов

Аннотация · Abstract

Ушбу мақолада интеллектуал миграция омилининг ўрта аср машҳур мутафаккири Абу Райҳон Берунийнинг олим сифатида шаклланиши ва илмий фаолиятига таъсири таҳлил этилган. Хусусан, Берунийнинг ўз юрти – Кот шаҳрини тарк этиши ва унинг сабаблари, Урганч шаҳрида ташкил қилинган “Маъмун академияси”даги қисқа фаолияти, Ғазнада кечган ҳаёти ёритилган. Шунингдек, бу даврда Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудида кечган сиёсий жараёнлар, ўзаро ички кураш ва сулолалар алмашинуви Беруний ҳаётининг асосий қисмини хорижий мамлакатларда ўтказишга мажбур қилгани, бироқ бу жараённинг аллома ижодига ижобий таъсири, айниқса, Ҳиндистон сафари чоғида санскрит тилини ўрганиши, мазкур халқ тарихи, урф-одати ҳамда маданиятини ҳикоя қилувчи шу номдаги асарининг яратилиши миграция контекстида ёрқин далиллар билан кўрсатилган.

Сведения · Details