Central Asian Research Index

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2025, т. 5, № 01

ҲИСОБДОРЛИК ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҚАМЛИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМЛАРИ

Арипов Жавохир Абдихакимович

Аннотация · Abstract

Мақолада республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлашнинг институционал асослари таҳлил қилинган. Тадқиқотда рақамли ҳисобот тизимларининг ички назорат, хавфларни бошқариш ва аудит функциялари билан етарлича интеграцияланмагани ҳисобдорлик самарадорлигини чеклаётган асосий омил сифатида аниқланган. Илмий таҳлил натижасида ички назоратни операцион, хавф ва комплаенс ҳамда аудит функциялари асосида ягона рақамли муҳитда уйғунлаштиришга қаратилган институционал-рақамли ёндашув таклиф этилган.

Сведения · Details