Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 11
ҲУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИНИ ЦИКЛЛАР НАЗАРИЯСИ АСОСИДА ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Аннотация · Abstract
Ушбу мақолада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларида цикллар назариясининг аҳамияти таҳлил қилинган. Ҳудудий иқтисодиётдаги даврий жараёнларнинг асосий хусусиятлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва ривожланиш босқичлари ўрганилган. Цикллар назариясининг ҳудудларни стратегик режалаштириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги роли таъкидланган. Мақолада иқтисодий цикллар, жумладан, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли цикллар доирасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришларни баҳолаш услублари кўриб чиқилган. Шунингдек, технологик ўзгаришлар, инвестиция жараёнлари ва демографик динамика каби омилларнинг ҳудудий ривожланишдаги таъсири таҳлил қилинган. Мазкур таҳлиллар асосида ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун цикллар назариясига асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган..
Сведения · Details
- DOI 10.55439/afa/vol4_iss11/855
- Журнал · Journal Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0