Central Asian Research Index

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 11

ЗАМОНАВИЙ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҲИСОБ СИЁСАТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Хужаев Салимжон Содикович

Аннотация · Abstract

Замонавий бозор иқтисодиётида рақамли технологиялар жадал ривожланиб, хўжалик субъектлари ҳисоб сиёсати учун янги имкониятлар яратмоқда. Мазкур мақолада Ўзбекистонда ҳисоб сиёсатини рақамлаштиришнинг муҳим жиҳатлари ва истиқболлари таҳлил қилинган. Асосий диққат автоматлаштириш, маълумотларнинг тезкор ва аниқ таҳлилини таъминлаш, хавфсизлик ва самарадорликни оширишга қаратилган. Мақолада рақамли ҳисоб сиёсати орқали хўжалик субъектлари рақобатбардошлигини сақлаб қолиши ва халқаро стандартларга мос фаолият юритиши мумкинлиги ёритилган.

Сведения · Details