Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 11
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА САМАРАЛИ БОШҚАРУВНИ ТАЪСИРИ
Аннотация · Abstract
Бугунги кунда барча мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг ривожланганлиги муҳим роль ўйнайди. Қайси давлатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилган бўлса, ишбилармонлик муҳити қулай бўлса, ўша давлатнинг иқтисодиётида барқарор ўсиш ҳолати кузатилмоқда, ундаги сифат кўрсаткичлари ошмоқда ва янгидан-янги соҳаларни ўзлаштириш жараёнлари тезлашмоқда. Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг давлатни иқтисодий вазиятидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Бундан ташқари ушбу мақолада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини самарали бошқариш унинг фаолиятини ривожланиб боришига кенег йўл очиб бериши, тадбиркорлик фаолиятини ривожланиб бориши эса жамиятни ривожланишига ўз хиссасини қўшиши, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшиланишига имконият яратиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Сведения · Details
- DOI 10.55439/afa/vol4_iss11/774
- Журнал · Journal Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0