Central Asian Research Index

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 10

ТУРИЗМ ВА ХАЛҚАРО САВДО: РИВОЖЛАНГАН ВА РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ТАҲЛИЛИ

Аҳмаджон Таниев

Аннотация · Abstract

Мазкур мақолада туризм ва халқаро савдо ўртасидаги иқтисодий алоқалар таҳлил қилинган. Туризмнинг иқтисодий ўсишга ва миллий иқтисодиётларга таъсири савдо назарияси, хусусан, Рикардо, Ҳекшер-Олин, Линдер назариялари ва Самуэлсоннинг омиллар нархини уйғунлаштириш назарияси доирасида ўрганилган. Туризмнинг иқтисодий аҳамияти, экспорт ва валюта тушумлари орқали ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар учун фойдалар тақдим этгани кўрсатилган. Ҳар бир назариянинг туризмга қандай таъсир қилишини тушуниш орқали, туризмни ривожлантириш ва туризм йўналишлари учун рақобатбардошлик стратегиялари ишлаб чиқишга қаратилган тавсиялар берилган. Шунингдек, мақолада Линдер ва Портернинг назариялари орқали туризмдаги олигополистик рақобат ва талабнинг роли кўриб чиқилган.

Сведения · Details