Central Asian Research Index

Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 05

ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ХАЛҚАРО ТАСНИФ МАҚОМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Юлдашев Искандар Баҳромович

Аннотация · Abstract

Мақолада олий таълим муассасаларининг халқаро таснифининг ўзига хос хусусияти ва назарий асослари тадқиқ этилган. Халқаро таснифнинг шаклланишига хизмат қилувчи омилларнинг вужудга келиши ва уларни баҳолаш юзасидан маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий асарлари тизимлаштирилган ва уларга нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Олиб борилган тадқиқотлар асосида олий таълим муассасаларини халаро тасниф бўйича ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Сведения · Details