Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 2024, т. 4, № 05
КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Аннотация · Abstract
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида, мамлакатдаги макроиқтисодий вазият жиддий тебранишлар ва салбий омилларга дучор бўлган бир пайтда, бизнеснинг турли ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва иқтисодий фаолият турларининг тадбиркорлик субъектлари янги самарали усулларни изламоқдалар. Шу муносабат билан тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини пухта ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш зарурати туғилади. Яъни, замонавий жамиятда статистик таҳлил ва эконометрик моделлар кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлантиришнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Статистик ўрганиш ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, тадбиркорлик фаолияти кўрсаткичлари тизимини таҳлил қилиш, моделлаштириш усулларини ривожлантириш даражасини оширишни таъминлайди.
Сведения · Details
- DOI 10.55439/afa/vol4_iss05/347
- Журнал · Journal Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0