Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

РЕЦИДИВЛАНГАН ҚОРИН ОЛД ДЕВОРИ ЧУРРАЛАРИНИ АЁЛЛАРДА ЎЗИГА ХОС ПАТОМОРФОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Жавлонбек Мўйдинов, Ғуломжон Асатуллаев

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, т.ф.д, (DSc) доцент
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, мустақил изланувчиси

Аннотация · Abstract

Ушбу мақолада 45-59 ёшли аёлларда рецидивланган қорин олд девори чурраларида кузатиладиган патоморфологик ўзгаришлар ўрганилган. Тадқиқот давомида қорин олд деворининг мушак ва апоневроз тўқималарида юзага келадиган ўзгаришларга, айниқса, бириктирувчи тўқиманинг кўпайиши, чандиқланиш ва фиброз жараёнларига эътибор қаратилган. Гистологик текширувларда коллаген толаларнинг тартибсиз жойлашиши, мушак тўқимасининг атрофияси, фибриноид бўкиш, гиалиноз ва айрим ҳолларда кальциноз ўчоқлари аниқланган. Шунингдек, илгари тўрсимон имплантат қўлланилган соҳаларда ёт жисмга нисбатан гранулематоз реакциялар ва чандиқли тўқиманинг шаклланиши кузатилган. Семизлик ва қандли диабет мавжуд бўлган аёлларда ҳам мушак ва бириктирувчи тўқималарнинг сезиларли ўзгаришлари қайд этилган. Аниқланган морфологик белгилар қорин олд девори тўқималарининг тузилиши ва мустаҳкамлиги бузилишини кўрсатади. Ушбу ўзгаришларни ўрганиш рецидивланган чурраларнинг морфологик хусусиятларини тушуниш ва қайта жарроҳлик амалиётини режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Сведения · Details