Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ГИДРОЛИЗЛАНГАН ЁВВОЙИ АЧЧИҚ БОДОМ МОЙИНИНГ ГИСТАМИНЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШ МОДЕЛИДА ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ФАРМАКОЛОГИК ФАОЛЛИГИНИ ЎРГАНИШ
Тошкент фармацевтика институти, Фармакология ва клиник фармация кафедраси мудири, фарм.ф.PhD, доцент
Тошкент давлат тиббиёт университети, Фармакология кафедраси мудири, б.ф.д., профессор
Тошкент фармацевтика институти, Фармакология ва клиник фармация кафедраси ассистенти, фарм.ф.PhD, ассистенти
Аннотация · Abstract
Тадқиқотнинг мақсади гидролиз усулида олинган ёввойи аччиқ бодом мойининг гистамин чақирган ўткир яллиғланишдаги фаоллигини баҳолашдан иборат. Тадқиқотлар 24 та оқ зотсиз, турли жинсдаги, тана вазни 180–210 г бўлган лаборатория каламушларида олиб борилди; ҳайвонлар ҳар бирида 6 тадан 4 гуруҳга ажратилиб, уларда гистаминли яллиғланиш модели келтириб чиқарилди. Таққослаш препаратлари сифатида Метрогил гели 1 % (метронидазол) ва Фенистил гели (диметинден малеати) олинди. Гистамин юборилгандан 180 дақиқа ўтгач назорат гуруҳида оёқ панжаси ҳажми бошланғич ҳолатга нисбатан 57,1 % га катталашди. Олдиндан суртилган гидролизланган ёввойи аччиқ бодом мойи бу кўрсаткични 21,2 % гача чеклади, яъни 62,8 % яллиғланишга қарши фаоллик кўрсатди (p<0,01). Ушбу натижа Метрогил гели самарасига (64,9 %) яқин бўлиб, Фенистил гели самарасидан (46,7 %) юқори бўлди. Шундай қилиб, ўрганилаётган гидролизланган ёввойи аччиқ бодом мойи гистамин билан индукцияланган яллиғланишда метронидазол гелига яқин фармакологик самара намоён қилди.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.24036836
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0