Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ЛАБОРАТОРИЯ СИЧҚОНЛАРИДА ГИДРОЛИЗЛАНГАН ЁВВОЙИ АЧЧИҚ БОДОМ МОЙИНИНГ ЎТКИР ЗАҲАРЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Тошкент фармацевтика институти, Фармакология ва клиник фармация кафедраси мудири, фарм.ф.PhD, доцент
Тошкент давлат тиббиёт университети, Фармакология кафедраси мудири, б.ф.д., профессор
Тошкент фармацевтика институти, Фармакология ва клиник фармация кафедраси ассистенти, фарм.ф.PhD, ассистенти
Аннотация · Abstract
Мақолада ёввойи аччиқ бодом мойини гидролиз қилиш йўли билан олинган фракциянинг ўткир заҳарлилигини ўрганиш натижалари келтирилган. Фракция тана вазни 18–20 г бўлган 24 та лаборатория сичқонига меъда ичига 1000–15000 мг/кг дозаларда бир марта юборилди ва ҳайвонлар 14 кун давомида кузатилди. 1000–5000 мг/кг дозаларда ҳайвонларнинг умумий ҳолатида жиддий патологик ўзгаришлар кузатилмади; айрим ҳайвонларда кўзларнинг қисман юмилиши ва рефлектор жавоб реакцияларининг бироз пасайиши қайд этилди. 10000–15000 мг/кг дозаларда юборишдан кейинги 2–3 дақиқа ичида уйқучанлик, ҳаракат фаоллигининг пасайиши, нафас олишнинг бироз секинлашуви ва реактивликнинг камайиши ривожланди; бу белгилар қайтар характерга эга бўлиб, тахминан 120 дақиқадан сўнг ҳайвонларнинг ҳолати тикланди. 14 кунлик кузатув давомида ўлим ҳолатлари қайд этилмади. Фракциянинг ЛД₅₀ кўрсаткичи 15000 мг/кг дан юқори бўлиб, GHS ва ГОСТ 32644-2014 мезонларига кўра у ўткир перорал заҳарлилик синфларига киритилмайди
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.24036577
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0