Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
БОШ МИЯ СУРУНКАЛИ ИШЕМИЯСИДА КОГНИТИВ БУЗИЛИШЛАР КЛИНИК-НЕВРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Неврология кафедраси магистратура 3-босқич резиденти
Самарқанд давлат тиббиёт университети, Самарқанд, Ўзбекистон PhD, доцент
Аннотация · Abstract
Мақсад: бош мия сурункали ишемиясининг турли босқичларида когнитив бузилишларнинг клиник-неврологик хусусиятларини ўрганиш. Материал ва усуллар: бош мия сурункали ишемияси (БМСИ) I–III босқичи ташхиси қўйилган 38 нафар бемор ва 32 нафар назорат гуруҳи текширилди. Неврологик ҳолат, MMSE, MoCA, FAB, HADS шкалалари, бош мия МРТ ва брахиоцефал артериялар ультратовуш допплерографияси қўлланилди. Натижалар: когнитив бузилишлар беморларнинг 70% да аниқланди; енгил бузилишлар I босқичда 35%, ўртача оғир бузилишлар II босқичда 45%, деменция даражасидаги бузилишлар III босқичда 20% ни ташкил этди. Энг кўп зарарланган соҳалар бошқарув (регулятор) функциялари, диққат ва ахборотни қайта ишлаш тезлиги бўлди. Когнитив бузилишлар оғирлиги вестибуло-атактик, псевдобульбар синдромлар ва МРТдаги оқ модда ўзгаришлари (Fazekas шкаласи) билан боғлиқ бўлди. Хулоса: БМСИда когнитив бузилишлар асосан фронтал-субкортикал турдаги бўлиб, касаллик босқичи ортиши билан чуқурлашади; MoCA ва FAB шкалаларини эрта босқичдаёқ қўллаш мақсадга мувофиқ.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.24036293
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language русский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0