Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИГА ЁЗ МАВСУМИДАГИ ОВҚАТЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ТАЪСИРИНИ ГИГИЕНИК ТАҲЛИЛИ
Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси ассистенти
Тошкент давлат тиббиёт университети 1-сон даволаш, госпитал терапия, ревматология ва касб патология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди
Тошкент давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси магистранти
Аннотация · Abstract
Мазкур тадқиқотда Тошкет вилоятидаги Ўрта Чирчиқ тумани 25-сонли, Бўка тумани 3-сонли ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида 2025 йил ёз мавсумидаги таомномаларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги, макронутриент таркиби ва энергетик қиймати гигиеник жиҳатдан таҳлил қилинди. Мақсад ёзги рациондаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларнинг болалар саломатлиги учун эҳтимолий аҳамиятини баҳолашдан иборат. Тавсифий таҳлилда 24 та маҳсулот позицияси ҳамда оқсил, ёғ, карбонсув ва энергетик қийматнинг умумлаштирилган кўрсаткичлари ўрганилди. Таққослаш учун дастлабки ҳисоб жадвалидаги меъёрлар қўлланди; макронутриент ва энергия меъёрларининг 0016-21-сон СанҚваНдаги 3-7 ёшли болалар учун 9-10,5 соатлик режимга мослиги текширилди. Рационда оқсил 49,83 г, ёғ 54,46 г, карбонсув 192,70 г, энергетик қиймат 1453,86 ккални ташкил этиб, таъминланганлик тегишлича 78,29; 84,17; 94,77 ва 88,10% бўлди. Балиқ билан таъминланганлик 42,00%, қатиқ ва кефир билан 45,00%, творог билан 71,10%, сабзавотлар билан 71,23%, мева, резавор ва шарбатлар гуруҳи билан 76,41% ни ташкил этди. Гўшт, нон ва картошка миқдорлари таққослаш даражасига яқин бўлгани ҳолда, оқсилли маҳсулотлар ассортименти ва ўсимлик маҳсулотлари таъминотида номутаносиблик кузатилди. Аниқланган фарқлар таомнома даражасидаги натижалар бўлиб, улар алоҳида болаларда нутритив етишмовчилик ёки касалланиш ошганлигини исботламайди. Ёзги рационни балиқ, сут маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар ҳисобига такомиллаштириш, ҳақиқий истеъмол ва овқат қолдиқларини ҳисобга олиш, шунингдек маҳсулотлар хавфсизлиги назоратини таъминлаш мақсадга мувофиқ.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23503687
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0