Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

МУДДАТИДА ТУҒИЛГАН ВА ТУРЛИ ИНФЕКЦИОН ФОНДА ЧАҚАЛОҚЛАР ТИМУСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Равшан Усманов, Расулбек Каримов, Шоҳида Худойқулова

Тошкент Давлат Тиббиёт Университети Нормал анатомия ва ОХТА кафедраси Профессор, тиббиёт фанлари доктори
Урганч Давлат Тиббиёт Университети Патоморфология кафедраси Дотсент, PhD
Тошкент Давлат Тиббиёт Университети Гистология ва тиббий биология кафедраси ассистенти

Аннотация · Abstract

Хомила ичи ривожланишида турли инфекцион омиллар таъсирида тимусни стрессор омилларга жавобан аксарият холлларда акцидентал трансформацияни турли даражалари кўринишида жавоб бериши аниқланди. Тимусни вазни кичиклашган, фиброз капсуласи қалинлашган, капсуляр томирларда кескин нотекис тўлақонлик белгилари, капсула юзасида диапедез қон қуйилишлар аниқланади. Субкапсуляр сохаларда турли даражада шишилар ва макрофагларни ўчоқли тўпланиши, кам сонли эозинофиллар ва плазмоцитларни шу сохаларда бўлиши, нейтрофилларни интраваскуляр сохаларда томир деворида бўлиши аниқланди. Пўстлоқ сохасида кичик лимфоцитларни сон жихатдан кескин камайиши аниқланади.

Сведения · Details