Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
Ошқозон ости бези аденокарциномаси ва нейроэндокрин ўсмаларида Ki-67 ва p53 экспрессиясининг қиёсий тавсифи.
Урганч давлат тиббиёт институти "ИКП ва Эндокринология" кафедраси ассистенти
Аннотация · Abstract
Тадқиқотда ошқозон ости бези аденокарциномаси ва нейроэндокрин ўсмаларида Ki-67 ва p53 оқсиллари экспрессияси қиёсий баҳоланди. Оролбўйи минтақасида (Хоразм вилояти) истиқомат қилувчи беморлардан олинган 40 та морфологик жиҳатдан репрезентатив ҳолат ўрганилди: 20 та аденокарцинома ва 20 та нейроэндокрин ўсма. Иммуногистокимёвий реакция Leica Bond иммуногистопроцессорида, 4 мкм қалинликдаги парафин кесмаларда, DAB-хромоген ёрдамида қўйилди. Экспрессия позитив ўсма ҳужайралари улушига кўра паст ( 60%) даражаларга ажратилди. Ki-67 нинг юқори экспрессияси аденокарциномаларнинг 40,0 фоизида, нейроэндокрин ўсмаларнинг эса 10,0 фоизида аниқланди. Паст экспрессия улуши мос равишда 20,0% ва 50,0% ни ташкил қилди (p=0,052). p53 нинг юқори ядровий экспрессияси фақат аденокарциномаларда (40,0%) қайд этилди, нейроэндокрин ўсмаларда эса паст экспрессия устун бўлди (70,0%; p=0,002). Олинган маълумотлар p53 экспрессия профили икки гистологик гуруҳни ишончли фарқлашини кўрсатди. Аденокарциномаларда юқори пролифератив фенотипга мойиллик кузатилди, бироқ Ki-67 бўйича фарқ чегаравий аҳамиятга эга бўлди.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23340708
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0