Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

Il23r ва il17f генлари полиморфизмларининг вульгар псориаз кечиши оғирлиги билан боғлиқлиги ва прогностик аҳамияти

Нодирбек Абдуллаев, Бахром Юлдашев

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти ҳудудий филиали шифокори
DSc, professor

Аннотация · Abstract

IL23R (rs11209026) ва IL17F (C/G, rs763780) генлари полиморфизмларининг вульгар псориаз кечиши оғирлиги билан боғлиқлигини ва прогностик аҳамиятини баҳолаш ўтказилиб, 98 нафар бемор касаллик оғирлиги бўйича уч гуруҳга ажратилди: енгил (n=38), ўрта оғир (n=32) ва оғир (n=28) даража. Назорат гуруҳини 95 нафар соғлом шахс ташкил этди. Аллел ва генотип частоталари χ² ва Фишер мезонлари билан солиштирилди; тенденция Кокрен–Армитаж мезони билан баҳоланди. Олинган натижалар бўйича иккала локусда ҳам минор аллел частотаси назоратдан енгил, ўрта оғир ва оғир даражага қараб изчил ошиб борди (тенденция: IL23R — p=0,002; IL17F — p<0,001). Оғир даражада IL23R A аллели 10,7% (OR=11,28; 95% ИО 2,21–57,60; p=0,0003), IL17F G аллели 30,4% (OR=6,47; 2,86–14,63; p<0,001) ни ташкил этди, енгил ва ўрта оғир даражаларда эса фарқ ишончли бўлмади. Беморлар гуруҳи ичида солиштирганда (оғир даражага қарши енгил+ўрта оғир) фақат IL17F бўйича ишончли фарқ сақланди (OR=2,78; 1,31–5,86; p=0,006). Хулоса: IL17F C/G полиморфизми вульгар псориазнинг оғир кечиши билан боғланган ва кечишни башорат қилишда қўшимча аҳамиятга эга бўлиши мумкин; IL23R бўйича боғлиқлик асосан соғлом шахслар билан солиштирганда намоён бўлади.

Сведения · Details