Central Asian Research Index

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026

КАТТАЛАРДА ҚИЗАМИҚ КЕЧИШИНИНГ ОҒИРЛИК ДАРАЖАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ДЕМОГРАФИК ВА ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАР

Донохон Мирзажонова, Исломбек Махамаджонов, Гулрух Султонова

Тиббиёт фанлари доктори, Тошкент давлат тиббиёт университети Тиббий педагогика, стоматология, фармация ва педиатрия факультетининг «Юқумли ва болалар юқумли касалликлари» кафедраси доценти, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиали «Оилавий тиббиётда юқумли касалликлар» кафедраси ассистенти, Чирчиқ шаҳри, Тошкент вилояти, Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети Тиббий педагогика, стоматология, фармация ва педиатрия факультетининг «Юқумли ва болалар юқумли касалликлари» кафедраси, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон

Аннотация · Abstract

Мақолада катталарда қизамиқ касаллигининг оғирлик даражаси билан демографик ва эпидемиологик омиллар ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди. 2023–2025 йилларда даволанган 167 нафар бемордан белгиланган мезонлар асосида 149 нафари таҳлилга киритилди. Ёш, жинс, эмланиш тарихи, эпидемиологик контакт ва госпитализация муддати баҳоланди; гуруҳлараро фарқлар χ² ёки Fisher мезони, боғлиқлик эса odds ratio (OR) ва 95% ишонч оралиғи билан таҳлил қилинди. Ёш ва жинс бўйича оғирлик гуруҳлари ўртасида статистик аҳамиятли фарқ аниқланмади. Икки доза вакцина олганлар ўрта оғир кечиш гуруҳида кўпроқ, кеч госпитализация қилинганлар эса оғир кечиш гуруҳида кўпроқ учради. Эпидемиологик контактнинг аниқланмаганлиги ҳам оғир кечиш билан боғлиқ бўлди. Натижалар эмланиш тарихи ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш вақтини катталарда қизамиқ оғирлигини баҳолашда ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатади.

Сведения · Details