Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ 2-ТИПИ ВА СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИРГАЛИКДА КЕЧГАНДА БУЙРАКЛАР ФУНКЦИОНАЛ ҲОЛАТИНИНГ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР ХУСУСИЯТЛАРИ: КЕСИМ ТАДҚИҚОТ
Тошкент давлат тиббиёт университети Ички касалликлар,нефрология ва гемодиализ кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори
Тошкент давлат тиббиёт университети Ички касалликлар,нефрология ва гемодиализ кафедраси ассистенти,тиббиёт фанлари номзоди
Тошкент давлат тиббиёт университети "Кардиология ихтисослиги" II босқич ординатори
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази изланувчиси
Аннотация · Abstract
Долзарблиги. Қандли диабет 2-типи (ҚД2) ва сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) биргаликда кечганда сурункали буйрак касаллиги кўп учрайди, аммо буйрак дисфункциясининг СЮЕ функционал синфи ва отиш фракцияси фенотипи билан боғлиқлиги минтақамизда етарлича ўрганилмаган.Мақсад. ҚД2 ва СЮЕ билан касалланган беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини СЮЕ функционал синфи ва фенотипига кўра баҳолаш.Материал ва усуллар. Бир марказли кесим тадқиқотга ишемик генезли СЮЕ ва ҚД2 бўлган 124 нафар бемор (ўртача ёши 60,73 ± 9,6) киритилди. Беморлар NYHA бўйича ФС (I — 35, II — 38, III — 51) ва фенотип бўйича (HFpEF — 72, HFrEF — 52) гуруҳларга ажратилди. Креатинин, цистатин С, CKD-EPI бўйича КФТ ва албумин-креатинин нисбати (АСR) аниқланди.Натижалар. ФС ортиши билан креатинин 85,2 ± 3,9 дан 111,3 ± 5,2 мкмоль/л гача (+30,6%, p < 0,001), цистатин С 0,92 ± 0,06 дан 1,24 ± 0,12 мг/л гача (+34,8%, p < 0,01) ошди; КФТ (креатинин) 94,3 ± 9,62 дан 76,2 ± 10,83 мл/мин/1,73 м² гача (−19,2%, p < 0,001) пасайди; АСR 22,6 ± 7,6 дан 42,4 ± 13,6 мг/г гача (+87,6%, p < 0,001) ортди. HFrEF фенотипида HFpEF га нисбатан креатинин +20,1% (p < 0,001), АСR +65,6% (p < 0,01) юқори, КФТ эса −10,1% (p < 0,01) паст бўлди.Хулоса. ҚД2 ва СЮЕ биргаликда кечганда буйрак дисфункцияси функционал синф билан параллел равишда ортади ва HFrEF фенотипида кучлироқ намоён бўлади. Цистатин С ва АСR креатининни тўлдирувчи кўрсаткичлар сифатида хавфни баҳолашда қўшимча маълумот беради.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23202609
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0