Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН КОМОРБИД ЎПКА СИЛИДА ХАВФ ОМИЛЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Андижон давлат тиббиёт институти Госпитал терапия ва эндокринология кафедраси доценти
Т.ф.д., профессор, Республика ихтисосштирилган илмий-амалий тиббий эндокринология маркази директор ўринбосари
Андижон давлат тиббиёт институти оилавий шифокорлар тайёрлаш кафедраси профессори, т.ф.д., профессор
Аннотация · Abstract
Сил ва диабетнинг иммунопатологиясининг чуқур ўрганиш ушбу коморбидликдаги иммунитет бузилиши ҳақидаги тушунчамизни аниқлайди ва келажакдаги терапевтик ва биомаркер тадқиқотлари учун потенциал йўналишларни белгилайди. Ўпка сили билан хасталланган беморларда қандли диабет (ҚД) коморбидлиги глобал фтизиатрия ва эндокринология йўналишларининг энг долзарб муаммоларидан биридир. Дунё бўйича қандли диабет (ҚД) ва туберкулез касалликларида инсонлар ўлимида асосий сабабларидан бири хисобланади.Илмий ишнинг мақсади : Ушбу тадқиқотнинг мақсади ТБ билан касалланган беморларда ҚДнинг эпидемиологияси, хавф омиллари ва иммунологик жиҳатларини ўрганиш, шунингдек, уларни даволаш ва профилактика қилиш ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг мақсади ўпка туберкулези ва 2-тур қандли диабет коморбидлиги мавжуд бўлган беморларда клиник-ижтимоий ва иммунологик кўрсаткичларни мажмуавий баҳолаш ҳамда касаллик прогрессиясининг мустақил хавф омилларини аниқлашдан иборат.Вазифалардан: Сил ва иккинчи турдаги қандли диабет билан хасталанган беморларда иммунологик жиҳатларни (цитокинлар, яллиғланиш маркерлари даражаси, ҳужайра ва гуморал иммунитет ҳолати) текшириш.Беморлар учун мақсадли профилактика ва индивидуал даволаш тактикасини ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23180544
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0