Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР ОРАСИДА МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯНИ ТАРҚАЛИШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ГИГИЕНИК ЖИҲАТЛАРИ
Тошкент Давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., профессор
Тошкент Давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, т.ф.д.
Тошкент Давлат тиббиёт университети Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедрасининг мустақил изланувчиси
Аннотация · Abstract
Ушбу мақолада болалар ва ўсмирлар ўртасида менингококк инфекциясининг тарқалиш қонуниятлари ҳамда касалликнинг олдини олишда санитария-гигиеник тадбирларнинг ўрни таҳлил қилинади. Менингококк инфекцияси ўзининг шиддатли кечиши ва юқори ўлим кўрсаткичи билан болалар ва ўсмирлар саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Тадқиқот давомида таълим муассасаларидаги (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари) гуруҳ хоналарининг ҳаво муҳити, ҳавонинг микробли ифлосланиши, зичлик даражаси ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этилишининг инфекция тарқалишига таъсири ўрганилган. Олинган натижалар шуни кўрсатадики, хоналарни мунтазам шамоллатиш, намли тозалаш ишларини ташкил этиш ва болалар зичлигини камайтириш касаллик кўрсаткичларини сезиларли даражада пасайтиради. Мақолада инфекцияга қарши курашишда замонавий гигиеник талаблар ва профилактик эмлаш стратегияларини биргаликда қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23142039
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0