Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали, 2026
ЗТЛТ ВА ЭНДОСКОПИК УРЕТЕРОЛИТОТРИПСИЯДА БЕМОРНИНГ НУРЛАНИШ ДОЗАСИ: ПРЕДИКТИВ ОМИЛЛАР ВА НУРЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН АҲАМИЯТИ
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент, Ўзбекистон
Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация · Abstract
Мақсад. Сийдик найи тошларини даволашда экстракорпорал зарб-тўлқинли литотрипсия (ЗТЛТ) ва эндоскопик уретеролитотрипсия пайтида бемор қабул қиладиган ионлаштирувчи нурланиш дозасини қиёсий баҳолаш ҳамда дозани оширувчи предиктив омилларни аниқлаш. Материал ва усуллар. 186 нафар беморнинг маълумотлари ретроспектив-проспектив тарзда таҳлил қилинди: ЗТЛТ гуруҳи (n=84) ва эндоскопик гуруҳ (n=102). Ютилган доза (мГр) тошнинг ўлчами, зичлиги (HU), локализацияси, аралашув тури ва тана вазни индекси (ТВИ) бўйича ўрганилди. Натижалар. Ютилган доза ЗТЛТ гуруҳида 18,73±0,45 мГр, эндоскопик гуруҳда эса 31,42±1,40 мГрни ташкил этди (p<0,001). Ҳар икки гуруҳда доза ТВИ ва тош ўлчами ортиши билан кўпайди; тош зичлиги фақат эндоскопик гуруҳда аҳамиятли омил бўлди. Хулоса. Тош хусусиятлари ва беморнинг антропометрик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда даволаш усулини танлаш нурланиш хавфсизлигини оширади.
Сведения · Details
- DOI 10.5281/zenodo.23050576
- Журнал · Journal Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали
- Язык · Language узбекский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0